Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.
“Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўралади”, -деб таъкидламоқда ЙҲХБ.
Иш кунлари: душанбадан шанбагача(шу кун ҳам), дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари. Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.
Шу билан бирга, 4 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади.
Бунда ҳам қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилиши эслатиб ўтилмоқда.
Иш кунлари: душанбадан шанбагача (шу куни ҳам), дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.
Изоҳлар мавжуд емас