Загрузка
Загрузка
Эксперт Ўзбекистоннинг коронавирус билан курашишидаги асосий  муаммо нима эканлигини айтди
Жамият

Эксперт Ўзбекистоннинг коронавирус билан курашишидаги асосий муаммо нима эканлигини айтди

1525
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида коронавируснинг кенг тарқалиши ҳолатида Ўзбекистон дуч келиши мумкин бўлган асосий муаммоларга тўхталиб ўтди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Энг катта муаммо - бу сунъий нафас олиш аппаратларининг етишмаслиги бўлиб, уларни олишнинг иложи бўлмаяпти. Буюртма бериш учун ҳам жой йўқ. Фақат ички заҳиралардан фойдаланиш мумкин. Вазир жаноблари (Алишер Шодмонов – таҳр.) бу масала билан алоҳида шуғулланмоқда. Агар вирус кириб келса ҳамда оғир ҳолатлар юз берган тақдирда сунъий нафас олиш аппаратлари керак бўлади. Бу эса энг муҳим масала”,- деди у.

Шу билан бирга, у Тошкентда айти пайтда инфекцияли беморларни изоляция қилиш учун 40 та тиббий бокслар мавжудлигини таъкидлаб, бу жуда яхши натижа эканлигини қайд этди.

"Шундай бўлсада, агар Хитой, Италия ёки Жанубий Корея даражасидаги эпидемия юз берадиган бўлса, 40та бокслар сонини албатта кенгайтиришимиз керак. Аммо касалхоналар аллақачон беморлар томонидан банд қилинган, шунинг учун буни қандай амалга ошириш кераклигини ўйлаб кўришимиз лозим. ЖССТнинг барча даражадаги тиббиёт ходимларини интенсив ўқитиш зарурлиги тўғрисидаги фикрини қўллаб-қувватлайман. Ҳаттоки, энагаларни ҳам ўқитиш кераклигини асло унутмаслигимиз лозим. Ахир коронавирус нима эканлиги улар тасаввур ҳам қилишмайди. Аммо бу жараёнда нафақат шифокорлар, балки улар ҳам иштирок этадилар. Бу жуда мураккаб вазифа", - дея таъкидлади Фаворов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, "бугунги кунда ушбу эпидемиянинг Ўзбекистонда мавжудлиги бўйича далиллар йўқ".

"Ўзбекистон - бу ҳолатларнинг (коронавирус - таҳририят) йўқлигини сақлаб қолган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади. Катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Диагностика ишлари иккита лабораторияда олиб борилмоқда. Вирусология институти мавжуд бўлиб, у ердаги ҳолат мени қониқтирмоқда, ишлар яхши кетмоқда", - деди у.

Шу билан бирга, Фаворовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун синов тизимлари чекланган миқдорда мавжуд. Аммо шунга қарамай, дунё миқёсида таққослаганда бизнинг республикамиздаги бу ҳолат бошқа давлатларникидан ёмон эмас.

Таъкидлаш лозимки, ўша матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг оммавий тарқалишига қарши курашишга тайёр эмаслиги ҳақидаги сўзларининг тўғри эканлигини тан олган.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда тиббий ниқоблар давлат заҳираси яратилиб, ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситалари нархларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, Шодмонов Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус туфайли Наврўз байрамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаганлигини айтди. Бу борада Тожикистон ва Қозоғистонда байрам тадбирлари аллақачон бекор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+