Загрузка
Загрузка
Эксперт: жамоат транспортидаги барча муаммолар учун ҳайдовчилар ва кондукторлар айбланмоқда, аммо бунга автопарк раҳбарлари айбдор
Жамият

Эксперт: жамоат транспортидаги барча муаммолар учун ҳайдовчилар ва кондукторлар айбланмоқда, аммо бунга автопарк раҳбарлари айбдор

632
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугунги кунда жамоат транспортидаги барча муаммолар учун ҳайдовчилар ва кондукторларни айблашмоқда. Бироқ, улар паркларда фаолият юритиб, ҳар бирининг фақатгина режанинг бажарилишини уйлайдиган директори бор. Бу ҳақида жамоат фаоли ва узоқ вақтдан буён йўловчиларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Passtranscontrol  Телеграм-каналининг маъмури Мунаввар Озбекова айтиб берди.

"Ҳозирда жамоат транспортидаги барча муаммоларда ҳайдовчилар ва кондукторларни айбдор деб ҳисоблашмоқда. Аммо бир жиҳатни ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бизда парклар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз директорига эга. Эрталаб ҳайдовчиларни йўналишга чиқариб юборишда ҳеч ким уларга йўловчи транспортида ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида айтмайди. Ҳайдовчилар эшитадиган биринчи ва ягона нарса – бу режанинг бажарилишидир. Кечқурун паркга қайтиб келганида ҳеч ким ҳайдовчидан бугун сменада қандай ишлагани, йўлда қандай муаммоларга дуч келгани билан қизиқмайди", - деди у жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича сўров натижаларининг тақдимоти давомида.

Унинг сўзларига кўра, автопарк раҳбариятини йўл кира учун пул йиғиш деб аталган режанинг бажарилиши қизиқтиради холос. Агарда режа бажарилмай қолса, албатта жанжал юз беради.

"Наҳотки автопарки бошлиғи автобус ҳайдовчисига жамоат транспортида чекмаслик, пойга уюштирмаслик, телефондан фойдаланмаслик, йўл қоидаларини бузмаслик ва йўловчиларга маданий хизмат кўрсатишни буюрса-ю, у бунга риоя қилмаса? Бу соҳада аввалам бор йўловчи сифатида ва ижтимоий тармоқлар орқали тартиб ўрнатишни бошлаганимда, ҳайдовчига дейлик йўловчилар ғилдирак остига тушмаслиги учун чиқиш майдончасига бориш лозимлиги шунчаки айтилмаганлигини тушундим. Агар улар талаб қилганда, у бажармас эдими?", - деди Озбекова.

Шунингдек, у "Тошшаҳартрансхизмат"га кўпинча чекиш бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушиши ҳақида қўшимча қилди.

"Очиғини айтадиган бўлсак, бизнинг тизимимизда деярли ҳамма чекади. Агар автопарк бошлиғи учун жамоат жойлари ва транспортда чекиш одат тусига кирган бўлса, у шу масала бўйича йўловчининг шикояти билан шуғулланадими? Бизда газ ускуналари ўрнатилган янги автобуслар мавжуд. Унинг атрофида, ёнида ва ичкарисида чекиш мутлақо таъқиқланган, чунки бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зиддир. Лекин бундай ҳолат давом этмоқда. Нега? Биз бундай ҳолатларнинг кўпчилигига гувоҳ бўлганмиз, ҳайдовчилар билан суҳбатлар олиб борамиз ва жаримага ҳам тортаяпмиз. Аммо автопарк гаражларида уларнинг раҳбарлари ҳайдовчиларнинг чекиш ҳолатларини одатий сифатида қабул қилишади”, - деди у.

“Агар улар бундай муаммоларни оддий деб ҳисобламаса ва уларни ҳал қиладиган бўлса, унда йўловчилар томонидан шикоятлар келиб тушмайди”, - дея қўшимча қилди Мунаввар Озбекова.

"Агар раҳбар учун бирон бир қоидабузарлик одатий бўлса, у билан шуғуллана олмайди ва шуғулланмайди ҳам. Бизда 10 йил давомида бир хилдаги муаммолар кетма-кет кўтарилмоқда. Лекин ҳал қилинмаяпти. Бундан биринчи навбатда автопарк раҳбари манфаатдор бўлиши керак. У ижтимоий тармоқларга кириши, йўловчилар шикоятларини ўрганиши ва дарҳол чоралар кўриши керак", - деди у.

Озбекованинг сўзларига кўра, ҳайдовчи бошқариш, йўловчиларни ташиш ва йўл учун жавобгар бўлиши керак. У режанинг бажарилиши, пул маблағларини йиғишга масъул бўлмаслиги лозим.

"Биз 100 фоиз нақдсиз йўл кира ҳаққини тўлашга ўтмагунимизча, муаммоларнинг аксарияти йиллар давомида ҳал қилинмайди. Шунингдек, қоидалар йўловчилар учун ҳам ёзилганлигини ёдда тутиш керак. Йўловчилар кўпинча чигал вазиятни ўзлари келтириб чиқаришади. Ҳайдовчи эрталаб соат учдан бошлаб тик оёққа юради. Йўлида у жуда кўп стресс ҳолатларига дуч келади ", - дея таъкидлади у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...