Экспертлар: Ўзбекистонда тамаки махсулотларининг контрабандаси 10 фоизгачани ташкил этади

1 October 2019, 14:22 50 ... Жамият
Экспертлар: Ўзбекистонда тамаки махсулотларининг контрабандаси 10 фоизгачани ташкил этади

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Тамаки маҳсулотларининг етакчи халқаро ишлаб чиқарувчиси Japan Tobacco экспертлари Ўзбекистонда сигареталар контарабандасига оид вазият бўйича фикр билдирилар. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. 

Компания вакилларининг қайд этишларича: "Умуман олганда, Ўзбекистон бозорида контрабанда бўйича тадқиқотлар кўпдан буён ўтказилмаган. Шу сабабли биз фақатгина ўратача рақамларни ишлатишимиз мумкин. Республика бўйича контарабанда даражаси 3.5 фооиздан 5 фоизгачани ташкил этади. Айрим шаҳарларни оладиган бўлсак, масалан Тожикистон билан чегарадошларида контарабанда даражаси 10 фоизгача етиши мумкин”.

Japan Tobacco экспертларининг фикрича, ушбу кўрсаткични пасайтиришда рақамлаштириш, яъни сигарета қутиларининг маркировкаси яхши самара беради. Бу ғоянинг асосий мазмуни шуки, сигаретанинг ҳар-бир қутисини ишлаб чиқаришдан нуқтасидан тортиб муайян истеъмолчигача бўлган масофада кузатиб бориш мумкин бўлади. Натижада контрафакт ва контарабанда маҳсулотлари ҳамда солиқдан бош тортаётганлар тезда аниқланади. Япон компанияси бу иш учун тахминан 1.5 млн долларни сармоя қилмоқчи.  

"Контрабанданинг олдини олишда давлат билан ишлаш муҳимдир. Маҳаллий ишлаб чиқарилган  сигареталар нархи контарабанда даражасига  таъсир қилади. Бу нимадан иборат? Аксарият фойда ишлаб чиқарувчидан қолади, деб уйлаш албатта хато. Нарх-наво асосан акцизга боғлиқ. Акциз ошса, нарх ҳам ошади. Japan Tobacco акциз ошишининг сабабини тушунган ҳолда тўлашга тайёр. Аммо, бу жараён мувозанатли ва энг муҳими башорат қилинадиган бўлиши даркор. Ишлаб чиқарувчи яқин 3-4 йилда нима бўлишини тушуниб етиши ва шунга тайёр бўлиши лозим. Шунда контарабанда даражаси ошишининг олди олинади”, - деб таъкдидлашди,  Япониялик ишлаб чиқарувчилар  вакиллари. 

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш