Загрузка
Загрузка
Янги Тошкент аэропорти қурилиши сабаб Тошкент вилоятидаги 7 та қабристон кўчирилади
Жамият

Янги Тошкент аэропорти қурилиши сабаб Тошкент вилоятидаги 7 та қабристон кўчирилади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz 15 сентябрь куни ​ Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида жойлашган 7 та қабристон кўчирилиши белгиланди.

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига кўра, ​Қуйи Чирчиқ туманидаги Сергели маҳалласида жойлашган "Сергели болалар" ва "Корейс" қабристонлари ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги Янгийўл маҳалласида жойлашган "Сувон бағиш", "Қудойқул" мусулмон қабристонлари, "Қудойқул" ва "Сариқтепа" корейс қабристонлари, шунингдек, "Борис" рус христиан қабристони кўчириладиган объектлар сирасига киради. Ушбу қабристонларда дафн ишлари узоқ йиллар аввал тўхтатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2026 йил 10 апрелдаги хулосасига кўра, марҳумларнинг жасадлари тупроққа айланган бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлган қабристон ҳудудларидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилган.

​Қабрларни очиш вақтида суяк қолдиқлари аниқланган тақдирда, улар эҳтиёткорлик билан йиғилиб, алоҳида ажратилган бошқа қабристонларга қайта дафн этилади.

Хусусан, "Сергели болалар" қабристонидан чиқарилган қолдиқлар "Шардара"га, "Корейс" қабристонидаги қолдиқлар Сергели маҳалласидаги рус-корейс қабристонига кўчирилади. "Сувон бағиш" ва "Қудойқул" мусулмон қабристонларидан олинган суяк қолдиқлари Янгийўл маҳалласидаги "Зайнаб она" қабристонига, "Қудойқул", "Сариқтепа" ҳамда "Борис" қабристонларидан эксгумация қилинган қолдиқлар эса Тараққиёт маҳалласидаги корейс қабристонига қайта дафн қилинади. 

Барча қайта дафн ишлари диний урф-одатларга, санитария-эпидемиология, экологик ва меъморий талабларга тўлиқ риоя этилган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бундан олдин ҳам Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташган жойда барпо этилаётган халқаро аэропорти қурилиши доирасида бир қатор турар жойлар ва биноларни бузиш режалаштирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...