Загрузка
Загрузка
"Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳайдовчиларининг маош кечикиши бўйича эътирозларига муносабат билдирди
Ҳодисалар

"Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳайдовчиларининг маош кечикиши бўйича эътирозларига муносабат билдирди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​17 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиларининг ойлик маоши кечикаётгани ва тўловлардаги ноаниқликлардан норозилиги акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти ахборот хизмати расмий маълумот берди.

​Маълум қилинишича, 8 та автобус саройи филиалларида ҳайдовчиларнинг ойлик маоши ҳар ойнинг 1–10-саналари оралиғида ҳисоблаб чиқилади. Бунда уларнинг бир ой давомида ишлаган соати, бажарган қатновлар сони, мунтазамлиги ҳамда йўналишда содир этган қоидабузарликлари синчковлик билан текширилади. Барча маълумотлар йиғилгач, 10-санадан сўнг аниқ ҳисоб-китоб чиқарилиб, тўловлар бошланади. Жумладан, август ойи учун ҳисобланган маошлар 15 сентябрдан берила бошланган.

​Видеомурожаатдаги эътирозларни тўлиқ ва холисона текшириш мақсадида жамиятнинг масъул ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилган. Ҳайдовчиларнинг ҳар бир эътирози алоҳида текширилиб, камчиликлар аниқланган тақдирда тегишли масъулларга чора кўрилиши таъминланади.

Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар автобусларида йўловчи ташиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...