Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 17 сентябрь куни Япония ҳукумати Вазирлар Маҳкамасида кутилаётган ўзгаришлар олдидан тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида сиёсатчилар истеъфо аризаларини топширган ва улар қабул қилинган, бироқ амалдаги вазирлар янги таркиб тасдиқлангунга қадар ўз вазифаларини бажариб туради.
Хабарларга кўра, ҳукуматдаги янгиланишлар жуда катта кўламда бўлмайди. Халқаро ва ички барқарорликни сақлаш мақсадида Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотеги, Мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми, Молия вазири Сацуки Катаяма ҳамда Ҳукумат бош котиби Минору Кихара каби асосий амалдорлар ўз лавозимларида қолиши кутилмоқда.
Шунингдек, ушбу қадамдан бир кун олдин Санаэ Такаити ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбариятида ҳам кичик ўзгаришларни амалга оширган. Таҳлилчилар бу каби қарорларни партия бошқарувидаги барқарорликни таъминлаш ва Такаитининг 2027 йилда партия раиси лавозимига қайта сайланиши учун мустаҳкам замин яратиш истаги билан боғлашмоқда.
Олдинроқ Японияда асли ўзбекистонлик бўлган Орзугул Бобохўжаева "Шинсэйто" номли янги сиёсий партияга асос солганди.

Изоҳлар мавжуд емас