Загрузка
Загрузка
Элчихона Украинада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўз Ватанида масофавий таълимга ўтишни тавсия берди
Жамият

Элчихона Украинада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўз Ватанида масофавий таълимга ўтишни тавсия берди

665
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Элчихона Украинада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўз Ватанида масофавий таълимга ўтишни тавсия берган. Юзага келган вазият туфайли Украина ОТМлари талабаларни “отчисление”қилмайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Элчихонанинг қайд этишича, ҳозирда ўзбекистонлик талаба-фуқароларидан Ўзбекистонга вақтинча кетган тақдирда Украинадаги ОТМларда ўқишини сақлаб қолиш масаласида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Украина таълим ва фан вазирлиги барча олий таълим муассасаларига масофавий таълимни жорий этиш ва талабаларнинг ўзи истак билдирмаса, уларни талабалар сафидан чиқармасликни тавсия қилган”, - дея қайд этмоқда элчихона.

Бу қоида тиббий йўналишдан ташқари барча мутахассислик талабалари учун амал қилади.

"Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳаво транспортида кузатилаётган узилишларни ҳисобга олган ҳолда, ўзбекистонлик талаба-фуқароларга ўқишни масофавий шаклда уйда давом эттириш имкониятини кўриб чиқиш тавсия қилинади", - дея таъкидлади элчихона.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги айни пайтда Украинада 4,3 мингга яқин ўзбекистонлик борлигини маълум қилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...