Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги аномал иссиқлик туфайли юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш билан шуғулланадиган 227 та махсус гуруҳ тузган
Жамият

Энергетика вазирлиги аномал иссиқлик туфайли юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш билан шуғулланадиган 227 та махсус гуруҳ тузган

627
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Энергетика вазирлиги аномал иссиқлик туфайли юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш билан шуғулланадиган 227 та махсус гуруҳ тузган. 

“Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал кўтарилиши натижасида трансформатор станциялари ва кабел тармоқлари истеъмол юкламасининг ортиши туфайли носозликка дуч келмоқда. Ҳудудлардаги электр тармоқларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф етиш мақсадида 227 та туну кун ишлайдиган махсус фавқулодда вазиятларни бартараф этиш гуруҳи ташкил этилиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этилмоқда”, -дея маълум қилмоқда вазирлик.

Эслатиб ўтамизки, Энергетика вазирлиги ҳаво ҳароратининг аномал даражада исиши натижасида электр қурилмаларида ортиқча юклама туфайли юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш мақсадида электр энергиясидан тежамкорлик билан, шунингдек, имкон қадар совутиш қурилмаларидан оқилона фойдаланишни, зарур бўлмаганда электр қурилмаларини тармоқдан узиб қўйишини сўраган эди.

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...