Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги: бир дона чўғланма чироқни LED-лампага алмаштириш ойига 6,6 минг сўмни тежаш имконини беради
Жамият

Энергетика вазирлиги: бир дона чўғланма чироқни LED-лампага алмаштириш ойига 6,6 минг сўмни тежаш имконини беради

540
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бир дона чўғланма чироқни LED-лампага алмаштириш ойига 6608 сўмни, бир йилда эса 79296 сўмни (амалдаги тариф 295 сўмда бўлса) тежаш имконини беради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Агар тежашни киловаттда ҳисобласак, унда битта чироқни алмаштириш 22,4 кВт/соатни, бир йилда эса 271,5 кВт соатни тежайди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўртача ҳар-бир квартирада ойига 9 квт/соат истеъмол қиладиган 15 ваттлик 7та чироқ мавжуд. Натижада 7та чироқнинг алмаштирилиши ойига 46,2 минг сўм ёки йилига 554 минг сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини беради. Ушбу маълумотлар электр энергияси нархларининг режалаштирилган ўсиши ва ижтимоий меъёрнинг жорий этилиши шароитида тобора долзарб бўлиб бормоқда.

Шунингдек, эслатиб ўтамизки, 2015 йилдан буён кучланиш қуввати 40 Втдан ошган чироқларни мамлакатга олиб кириш тақиқланган, 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб бундай чироқларни ишлаб чиқариш, 2017 йилнинг 1 январидан эса уларни сотишга ҳам рухсат йўқ.

Аввалроқ, 1 июлдан аҳолига электр энергияси учун нархларни 295 сўмдан 325 сўмгача, газ учун 380 сўмдан 410 сўмгача ошириш кутилаётгани ҳақида ёзган эдик. Шу билан бирга, кам даромадли истеъмолчиларни ҳимоя қилиш мақсадида "ижтимоий меъёр" тушунчаси киритилади.

Тадқиқот натижаларига кўра, электр энергияси учун ижтимоий меъёр ойига 250 квт/соатгача қилиб белгиланган. Шундай қилиб, ойига 250 кВтгача электр энергиясидан фойдаланган   истеъмолчи камайтирилган ставка бўйича –1 квт/соат учун   325 сўм тўлайди. Ушбу лимитдан ошган ҳар бир киловатт учун – бозор курси бўйича –1 квт соатга 650 сўм тўланади.

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, квартирада ўртача 10 та асосий турдаги электр жиҳозлари мавжуд бўлса, улар ойига 180 квт/соат энергия истеъмол қилади. Электр жиҳозларингиз қанча ток истеъмол қилиши мақоламизда берилган.

Бундан ташқари, электр энергия бўйича шахсий истеъмол ҳолати ҳақидаги батафсил маълумот (ўлчагич кўрсаткичлари, амалга оширилган тўловлар ва бошқалар)ни "Ҳудудий электр тармоқлари"нинг расмий сайтидаги "Шахсий ҳисоб" орқали кўриш мумкин.

Бунинг учун мобил рақамингиз олдиндан "Электр ҳисоби" тизимига уланган бўлиши керак, у яшаш жойи бўйича электр таъминоти корхонасига мурожаат қилиш ёки банк кассалари орқали фаоллаштирилади ва ва телефонингизга "шахсий ҳисоб" га кириш учун логин кўрсатилган SMS -хабарнома юборилади

Паролни олиш учун мобиль телефондан “Р” ҳарфини SMS хабар тарзида қисқа 2100 рақамига юбориш талаб этилади.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+