Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги: газ етказиб бериш билан боғлиқ вазиятни  барқарорлаштириш учун камида 2 кун керак бўлади
Жамият

Энергетика вазирлиги: газ етказиб бериш билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш учун камида 2 кун керак бўлади

509
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Газ етказиб бериш билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш учун камида 2 кун керак бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.  

"Мутахассислар томонидан тақдим этилган ҳисоботларга кўра, электр станцияларини керакли газ даражаси билан таъминлаш ва магистрал газ қувурлари тизимида керакли иш босимини тиклаш учун газ компанияларига камида 2 кун керак бўлади. Ҳозирда компрессор станцияларини тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда", - дея қайд этмоқда Энергетика вазирлиги.

Шунингдек, вазирликнинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг газ конлари ва қайта ишлаш корхоналарида энергия таъминоти тизимидаги носозликлар туфайли технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, табиий газ қазиб олишнинг камайишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, “Ўзтрансгаз” тизимидаги компрессор станцияциялари агрегатларининг ишлаши тўхтатилди. Хусусан, 25 январь куни Ғаллаорол компрессор стансияцидаги 12 та газ насос қўрилмалари ўз ишини тўхтатган.

Юзага келган фавқулодда ҳолатни тезкор равишда бартараф қилиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖда Республика штаби назоратида бўлган фавқулотда гуруҳ ташкил қилинган ва авария-таъмир бригадалари сафарбар этилган. Республика штаби билан координация қилган ҳолда, биринчи навбатда иссиқлик электр станцияларини ишга имкон қадар тез туширишда амалий ёрдам бериш ва газ транспорт тизимини фаолиятини тиклаш-гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Натижада, 25-26 январь кунлари авария ҳолатида тўхтаб қолган 6 та компрессор станциясидан 5 таси тўлиқ бўлмаган ҳолатда ишга туширилган.

Жорий йил 26 январь соат 18.00да магистрал газ қувурлари тармоғига узатилаётган табиий газ миқдори соатига 4 839 минг куб метрни ташкил этган.

Жумладан, газ қазиб олувчи ташкилотлардан соатига 3 261 минг куб метр, (25 январь соат 10.00 да 5 490 минг куб метр газ олинган) табиий газ импорти соатига – 710 минг куб метр (25 январь 10.00га кўра, 620 минг куб метр) газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига – 868 минг куб метр (25 январь 10.00 ҳолатига кўра 870 минг куб метр) табиий газ олиш йўлга қўйилган.

Газ босими нисбатан паст ҳудудлар (26 январь куни соат 21.00 ҳолатида):

1. Фарғона вилоятида — 32%;

2. Андижон вилоятида — 73%;

3. Наманган вилоятида — 77%;

4. Тошкент вилоятида — 89%;

5. Самарканд вилоятида — 6%;

6. Тошкент шаҳрида — 67%ни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...