Загрузка
Загрузка
АҚШ Эронга зарбаларни давом эттираётган бир вақтда Ҳусийлар Қизил денгизда Саудия танкерига ҳужум қилди
Дунё

АҚШ Эронга зарбаларни давом эттираётган бир вақтда Ҳусийлар Қизил денгизда Саудия танкерига ҳужум қилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи «Ансоруллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати Қизил денгизда Саудия Арабистонига тегишли нефть танкерига ракета ва дронлар орқали зарба берди. Саудия Арабистонининг «Encelia» кемасига уюштирилган ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиққан бўлса-да, экипаж аъзоларига зарар етмаган. 

Ҳусийлар бу ҳаракатни Саудия томонидан Яман портлари ва аэропортларининг блокада қилинишига жавоб ҳамда танкерларнинг денгиз қамалини бузгани билан изоҳлаган. Ҳодиса фонида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳусийларни огоҳлантириб, такрорий ҳужумлар юз берган тақдирда АҚШ ҳам ҳусийларга, ҳам уларнинг ҳомийси бўлмиш Эронга нисбатан йирик ҳарбий жазо чораларини қўллашини маълум қилган. 

Бу орада АҚШ кучлари Эрон ҳудудидаги ҳарбий объектлар, шу жумладан, ракета ва дрон омборлари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига 12-кеча кетма-кет зарбалар берган. Эрон томони АҚШ ҳужумлари оқибатида икки киши ҳалок бўлганини билдириб, Буюк Британияга АҚШ самолётлари фойдаланаётган ҳарбий базалар қонуний нишонга айланишидан огоҳлантирган.

Яқин шарқдаги ҳарбий эскалация ва жаҳонда сув йўлларининг хавф остида қолиши ортидан нефть нархи кескин кўтарилиб, Brent маркали хом ашёнинг бир баррели 100 доллардан ошган. Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Ҳўрмуз бўғизи «тўлиқ ёпиқ» эканини билдирган бўлса, Уммон томони Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги музокараларни қайта тиклашга уринмоқда.

Олдинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан музокара ўтказишдан манфаатдор эмаслигини билдирган бир пайтда, Пентагон уруш харажатларини қоплаш учун Конгрессдан шошилинч равишда миллиардлаб доллар қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазири Пит Хегсет маълум қилганди.




Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...