Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Энергетика вазирлиги Юнусободда ўзини ҳудудий электр тармоқлари (ҲЭТ) инспектори деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлганлиги тўғрисидаги хабарни тарқатган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.
Энергетика вазирлиги одамлардан ҳушёр бўлишни ва ўзини ҲЭТ вакиллари сифатида таништирадиган кишиларга ишонмасликни сўраган.
"Хусусан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилардан бири бундай сохта инспекторнинг пайдо бўлганлиги ва Юнусобод ҲЭТга кўрсаткични юбормаётган ҳисоблагични ўчириб қўйиш кераклигини айтганлигини ҳақида ёзган", - дейилади вазирлик хабарида.
Энергетика вазирлиги карантин даврида ҳеч қандай ўчиришлар юз бермаслигини эслатиб ўтади. Бу, хусусан Юнусобод туманида ишлаётган АСКУЕ тизимининг "ақлли ҳисоблагичлари"га ҳам тааллуқлидир.
Бундан ташқари, вазирликнинг қўшимча қилишича, АСКУЕ тизимининг ҳисоблагичларини қўлда ўчириш кўзда тутилмаган, чунки ҳар қандай ўчириш фақат диспетчер марказида автоматик равишда амалга оширилади.
"Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари. Сизлардан яна бир бор эҳтиёт бўлишингизни ва бундай ҳолатларда сизга мурожаат қилаётган кишининг шахси ва иш жойини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириб кўринг", - дея якунлади Энергетика вазирлиги.
Изоҳлар мавжуд емас