Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда газ қўйиш шоҳобчалари фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий этилди
Жамият

Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда газ қўйиш шоҳобчалари фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий этилди

479
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда кечадан бошлаб газ қўйиш шоҳобчалари фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий этилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.   

Вазирлик газ шоҳобчалари қайси вақтда ишлаши ва ишламаслигини маълум қилмаган. Аввалроқ, бундай чекловлар жорий этилганида газ   қуйиш шоҳобчалари фақат эрталаб соат 5-00дан 15.00 гача фаолият юритганди. Шунингдек, чекловлар қайси санагача давом этиши ҳам маълум эмас.

Ушбу қарор иссиқлик электр станцияларида газ босимининг пасайиши кузатилаётгани туфайли электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши боис қабул қилинган. Шунинг учун электр энергиясини барқарор етказиб бериш мақсадида табиий газ иссиқлик электр станциялари, ижтимоий объектлар ва истеъмолчиларга йўналтирилади.

Газ тақчиллиги кечаги блэкаут туфайли юзага келган бўлиб, “Ўзбекнефтгаз”нинг 64та конида углеводородлар ишлаб чиқариш тўхтатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+