Загрузка
Загрузка
Эргашев: Фарғона водийси минтақада катта портлашнинг детонатори бўлиши мумкин
Жамият

Эргашев: Фарғона водийси минтақада катта портлашнинг детонатори бўлиши мумкин

1414
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Марказий Осиё ва Россия мамлакатларининг етакчи мутахассислари минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш контекстида Фарғона водийсининг келажагини муҳокама қилдилар. Муҳокамада иштирок этган “Маъно” тадқиқотли ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Фарғона водийси минтақада портлашнинг детонатори бўлиш учун жуда жиддий салоҳиятга эга. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу ерда ҳозирча катта саноат ўзгаришлари амалга оширилмади ва аҳолига қўшимча иш ўринлари яратилмади. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда исломчилар водийда ўз позицияларини мустаҳкамладилар. 

Экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 36 миллион киши истиқомат қилади, шундан 11,7 миллионга яқини Фарғона водийсининг учта вилоятида яшайди. Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 30 фоизи ушбу вилоятларда тўпланган, бироқ улар мамлакат ҳудудининг 10 фоизидан камроғини эгаллайди холос. 

"Демографик босим фақат кучаяди. Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари, Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида аҳоли сони тобора кўпайиб бораётган минтақалардир, бу дегани - қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун суғориш суви ва экин майдонларининг етишмаслиги каби масалалар билан чамбарчас боғлиқ бўлган демография муаммолари тобора ўсиб боради", – деди у. 

Унинг қўшимча қилишича, Фарғона водийси ва уни бўлувчи учта давлатнинг асосий муаммоси шундан иборатки, бу ерда иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалигига йўналганини енгиб бўлмади. 

"Учала мамлакат ҳам қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган сув, экин майдонлари ва суғориладиган ерларга боғлиқ, бизда ҳам бу асосий муаммо ҳисобланади. Сўнгги 30 йил ичида Фарғона водийсида саноат юксалиши юз бермади, демак, одамлар бундан кейин ҳам низоларга дуч келишади. Фарғона водийсида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида янги иш ўринлари яратиш учун шароитлар   шакллангани йўқ, демак, одамлар қишлоқларда қолиб кетаверишади”, - қўшимча қилди мутахассис. 

Унинг фикрига кўра, ҳар йили ер ва сувга бўлган талаб ортиб бораверади, яъни уч мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги зиддиятларни тезлаштирадиган асосий омиллар аҳолини қишлоқдан шаҳарларга олиб чиқишга қодир бўлган йирик саноат лойиҳалари мавжуд бўлмаган шароитларда ҳам   сақланиб қолади.

 Эргашевнинг қўшимча қилишича, ҳозирда "Россиянинг Шарққа бурилиши"деб номланган геосиёсий ва геоиқтисодий характердаги улкан ҳаракатлар мавжуд. 

"Мен бу борада нафақат Шарққа бурилиш, балки Шарққа ва Жанубга бурилиш ҳақида ҳам гапирган бўлардим ва менимча, бу ерда Жануб янада қизиқроқ бўлиши мумкин. Яқинда мен Томск мутахассислари билан суҳбатлашдим, уларнинг айтишича, агар Сибир бизнеси Эронга чиқса, у ҳолда, албатта, Марказий Осиё бўйлаб мавжуд темир йўллар орқали ўтади. Уларга Каспий йўли керак эмас, Сибир товарлари Марказий Осиё орқали Эронга ва Чабахарга боради", – деди мутахассис. 

Бундан ташқари, Эргашевнинг таъкидлашича, Россия газини Ўзбекистон ва Қозоғистонга сотиш бўйича лойиҳалар мавжуд. Шу билан бирга, “Газпром" Марказий Осиёни харидор сифатида қизиқтирмаслиги аниқ. Гап шундаки, минтақа Россиядан Қозоғистон орқали Хитойга, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Эронга ва ундан кейин Покистон ва Ҳиндистонга своп механизмлари орқали табиий газ транзити майдонига айланиши мумкин. Шу муносабат билан ТАПИ лойиҳаси ҳам жонлантиришнинг янги босқичида турибди, чунки унга “Газпром” уланмоқда.

“Ушбу лойиҳалар фонида Фарғона водийсини Марказий Осиёнинг бутун ҳудудига жуда жиддий можаро потенциалини чиқариб ташлашга қодир бўлган макон сифатида баҳолаймиз. Ва ўшанда   кўплаб хитой, рус ва турк   лойиҳаларнинг барчаси осилиб қолади, чунки водий агрессив- пассионар можаронинг кенг кўламли зарядини таъминлай олади”, - деди у. 

Унинг сўзларига кўра, агар Марказий Осиё аҳолиси ҳозир 73-74 миллион бўлса, Фарғона водийси аҳолиси 16 миллионга яқин. Бу жуда жиддий, гарчи водийнинг ўзи Марказий Осиё ҳудудининг 2 фоизидан кўпроғини эгаллайди, аммо у ерда бутун минтақа аҳолисининг тахминан 17 фоизи яшайди. 

"У ерда алангаланиш учун жуда кўп нарса бор, уни ёқиш учун   кимдир топилади. Шунга асосланиб,   Фарғона водийсининг салоҳияти йўқлигига ишонмайман, зеро айнан мазкур ҳудуд минтақада портлашнинг детонатори бўлиш учун катта салоҳиятга эга. Ким уни портлатади –   инглизларми, америкаликларми ёки улар биргаликда буни амалга оширадими – бу бошқа масала. Бу учун керакли одамлар, механизмлар, воситалар, радикал исломий яширин ташкилотлари, Ғарб фондлари йўқ эмас”, -дея таъкидлади мутахассис. 

Эргашевнинг қўшимча қилишича, сўнгги пайтларда у туғилиб ўсган Фарғона водийсида ўта радикал исломий даъватларнинг сифат даражада ўсиши кузатилмоқда. 

"Мен бунга кундалик форматда Телеграм каналлари, сайтлар, You-tube билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқаётганим туфайли гувоҳ бўлиб турибман, айни пайтда уларнинг барчаси жуда фаоллашди. Расмий ислом эса ютқазмоқда. Кўряпманки, расмий руҳонийлар фақат ҳисобот учун ўз масжиди яқинидаги вазиятни назорат қилишади, лекин атрофида 10-15 га яқин яширин тарғиботчилар бор, улар ҳеч ким томонидан назорат қилинмайди. Бу нафақат Ўзбекистонга, балки Тожикистонга, Жанубий Қирғизистоннинг учта вилоятига ҳам тегишли. Фарғона водийсида ҳамма нарса яхши эканлиги ҳақида жуда оптимистик фикрларга эга эканлигимиздан жуда хурсандман, аммо Фарғона водийсида вазиятни ривожлантириш истиқболлари бўйича ҳозирча бундай оптимистик нуқтаи назарга эга эмасман ”, -дея якунлади у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...