Загрузка
Загрузка
Эркакчасига гаплашиш. Нукус-Тошкент рейси йўловчиси россиялик таниқли блогер Илья Варламовнинг тазирини бериб қўймоқчи бўлган
Жамият

Эркакчасига гаплашиш. Нукус-Тошкент рейси йўловчиси россиялик таниқли блогер Илья Варламовнинг тазирини бериб қўймоқчи бўлган

2208
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Нукус-Тошкент рейси йўловчиси россиялик таниқли блогер Илья Варламовнинг тазирини бериб қўймоқчи бўлган. Блогер самолётдан чиқишга шошилмасликни сўрагани эркакка ёқмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Нукусдан Тошкентга учаётган эдим. Самолёт ерга қўнгач, бир одам ҳаммани тезроқ чиқишга ундаб, шошилтира бошлади. У мени ҳам итариб, “тезроқ чиқ”, деб айтди. Мен “ўзингни бос, нега итаряпсан, тезроқ чиқишнинг иложи йўқ, қўрқма, сени самолётда қолдириб кетишмайди”, дедим”, -дея ҳикоя қилмоқда Варламов.

Блогернинг айтишича,   эркак жуда безовта   бўлган, ҳаммани шошилтирган, бошқа йўловчиларга ўз буюмларини йиғишга халақит берган.

“Ҳамма автобус кутиб турарди. Унинг жуда шошилишини кўриб, тинчлантирмоқчи бўлдим. Одамларни шошилтириш керак эмаслиги, ҳамма навбат билан чиқишини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бунга жавобан эркак аэропортдан чиққач, эркакчасига гаплашиб олишимизни айтди”, -деди Варламов.

Ҳақиқатан ҳам, аэропортдан чиқиб, эркак Варламов билан нималарнидир гаплашиб олмоқчи бўлган ва шунчаки кулмоқчи бўлганини айтган. Ёқиб қўйилган камерани кўриб, эркак блогерни “терпила” деб атаган ва қариндоши билан бирга ғойиб бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...