Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Халқ таълими вазирлиги Фарғонадаги 24-сонли мактаб ўқувчилари нега полда ўтирганлиги бўйича тушунтириш берди. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабарқилмоқда.
Илгарирок, айрим маҳаллий ОАВда Фарғонадаги мактаб ўқувчилари полда ўтириб ўқиётганликлари тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди. Вазирлик ушбу маълумотни инкор этиб, журналистлар ўша воқеа сабаби билан қизиқиб кўрмаганини эътироф қилди.
Мактаб директорининг айтишича, 2 октябрь куни эски парталар янгисига алмаштирилган. Мактаб парталари бор-йўғи 20 дақиқа бўлмаган холос. Шундан сўнг синфлар тўлиқ парта ва стуллар билан жиҳозланган. Ўқув жараёни белгиланган тартибда амалга ошмоқда.
Шунингдек, айрим ОАВда парталар Давлат тест маркази вакиллари томонидан Қўқон давлат университетига кириш имтиҳонларини ўтказиш учун 3-4 октябрь кунлари олиб кетилганлиги бўйича маълумотлар эълон қилинган эди.
Давлат тест маркази матбуот хизматининг маълумот беришича: “ДТМ тест синовларини махаллий ташкилотлар томонидан тайёрланган иншоотларда ўтказиб, биноларни парталар билан таъминлаш билан шуғулланмайди. Бу ҳолат мазкур мақола муаллифининг касбий лаёқатсизилиги ҳақида далолат бермоқда”.
Изоҳлар мавжуд емас