Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Сирдарё  вилоятида юз берган тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда ёқиб юборилаётган буюмларни  акс этган  фотосуратлар бўйича  изоҳ берди
Жамият

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилоятида юз берган тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда ёқиб юборилаётган буюмларни акс этган фотосуратлар бўйича изоҳ берди

756

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларида ёқиб юборилаётган нарсаларни акс этган расмлар пайдо бўлди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ҳокимият вакиллари талаб қилинмаган инсонпарварлик ёрдамини ёқиб юборишмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги чоп қилинган фотосуратларга бўйича изоҳ берди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

ФВВ матбуот-хизматининг тушунтиришича, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув омбори тўғонининг ўпирилиш оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Шу жумладан, тошқин остида қолган уйлардан сув оқими билан олиб чиқилган буюмлар тўпланмоқда.

Вазирлик берган маълумотга кўра, мазкур буюм ва кийим-кечак фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис, санитария меъёрларига кўра, улар албатта ёқиб юборилиши лозим.

Бироқ, мазкур меъёр қайси ҳужжатда акс эттирилганлиги ФВВ томонидан маълум қилинмаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...