Загрузка
Загрузка
Янги ўзбек алифбосига ўтиш тартиби белгиланмоқда. Энди паспорт ва ID-карталарни алмаштириш шартми?
Жамият

Янги ўзбек алифбосига ўтиш тартиби белгиланмоқда. Энди паспорт ва ID-карталарни алмаштириш шартми?

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда янгиланган лотин алифбосига ўтиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, мактаб дарсликлари, давлат ҳужжатлари ва жамоат жойларидаги ёзувларни босқичма-босқич янги алифбога ўтказиш тартиби белгиланган. 

Лойиҳага кўра, амалдаги ID-карталар, хорижга чиқиш паспортлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомобилларнинг техник паспортларини фақат алифбо ўзгаргани сабабли алмаштириш талаб этилмайди. 

Аввалги алифбода расмийлаштирилган шахсий ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам ўз юридик кучини сақлаб қолади. 

Шунингдек, домен номлари, электрон почта манзиллари, логинлар, фойдаланувчи номлари, банк ҳисобварақлари ва шартнома рақамларини қайта рўйхатдан ўтказиш шарт бўлмайди. 

Миллий валюта ва қимматли қоғозлардаги эски ҳарфлар ҳам уларнинг амал қилишига таъсир кўрсатмайди. 

Қонун кучга киргач, янги бериладиган ID-карталар, биометрик паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, автомобиль техник паспортлари ва кадастр ҳужжатлари янгиланган алифбода расмийлаштирилади. 

Бироқ эски намунадаги бланкалардан 2028 йил 1 январга қадар фойдаланишга рухсат берилиши кўзда тутилган. 

Давлат идоралари ва ташкилотларнинг расмий ҳужжатлари, оммавий ахборот воситалари материаллари ҳамда матбаа маҳсулотлари ҳам янги алифбода тайёрланиши режалаштирилган. 

Электрон давлат хизматлари, давлат реестрлари ва маълумотлар базалари ҳам ўзгартирилган ёзув тизимига мослаштирилади. 

Мактаб дарсликлари 2027–2031 йилларда синфлар ва фанлар кесимида босқичма-босқич қайта нашр этилади. 

Аэропортлар, вокзаллар, жамоат транспорти ва йўл инфратузилмасидаги ёзувларни эса 2027 йилдан бошлаб режали равишда янгилаш таклиф қилинган.

Янги алифбога мос клавиатуралар, имло текширувчи дастурлар ва электрон луғатлар ҳам ишлаб чиқилиши белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...