Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик олимпиада ғолибларига 17 миллиард сўм мукофот берилди
Жамият

Ўзбекистонлик олимпиада ғолибларига 17 миллиард сўм мукофот берилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2025–2026-ўқув йилида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида юқори натижа кўрсатган ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларига 17 миллиард сўм пул мукофоти топширилди. 2026 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар 29 та халқаро олимпиадада қатнашиб, жами 257 та медални қўлга киритди.

Медалларнинг 44 таси олтин, 93 таси кумуш ва 120 таси бронза бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилги натижадан 47 тага кўп: 2025 йилда 210 та медаль қўлга киритилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Тошкент шаҳри ўқувчиларига тегишли — 102 та медаль.  Навоий ва Бухоро вилоятлари 23 тадан, Хоразм 16 та, Наманган эса 15 та медаль билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Жорий йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро мусобақаларда ҳам бир қатор натижаларга эришган. Жумладан, Қозоғистонда ўтказилган Халқаро сунъий интеллект олимпиадасида мамлакат илк бор қатнашиб, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини олган. Грециядаги Халқаро Болқон математика олимпиадасида эса 5 та олтин медаль қўлга киритилган.

Маълумот учун, нуфузли халқаро олимпиадаларда биринчи ўринни эгаллаган ўқувчиларга 1,1 миллиард сўм, иккинчи ўрин соҳибларига 660 миллион сўм, учинчи ўрин эгаларига эса 440 миллион сўм мукофот пули берилади. Ушбу маблағлар базавий ҳисоблаш миқдорининг тегишли бараварида белгиланган.

Олдинроқ ўзбекистонлик ўқувчилар 2026 йилда ўтказилган халқаро фан олимпиадаларида фавқулодда юқори натижаларни қайд этиб, умумий ҳисобда 220 та медални қўлга киритганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...