Загрузка
Загрузка
Жамият

GM компанияси Хитойда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker автомобилларининг биринчи партиясини Ўзбекистонга жўнатди. Сотувлар январь ойида бошланади

782
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. GM компанияси Хитойда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker автомобилларининг биринчи партиясини Ўзбекистонга жўнатди. Сотувлар январь ойида бошланади. Бу ҳақида компания релизига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу Хитойда ишлаб чиқарилган ва хорижга жўнатилаётган “Chevrolet Tracker”нинг биринчи партияси ҳисобланади. 2019 июнь ойида ишлаб чиқариш бошланганидан буён автомобиллар фақат ички бозорда сотилган.

Янги Chevrolet Tracker мамлакатда Tracker номи остида сотилаётган ва Жанубий Кореядан келтирилган “Chevy Trax”нинг ўрнини босади. Ушбу автомобилларни маҳаллий ишлаб чиқариш январь ойининг биринчи ҳафталарига мўлжалланган.

Чет элга экспорт қилинадиган янги Chevrolet Tracker GMнинг Smart Propulsion глобал технологияси билан жиҳозланган бўлиб, Хитойда ишлаб чиқарилган уч цилиндрли двигателларнинг сўнгги авлоди ва иккита трансмиссиядан иборат. Улар ёқилғи тежаш, экологик талаблар ва ишончлилик нуқтаи назаридан   аъло кўрсаткичларни таъминлаб беради.  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...