«Гран Мир»  меҳмонхонаси орқасида  уйлар ва болалар  боғчаси билан ёнма-ён 9  қаватлик  меҳмонхона  қурилиши  режалаштирилган
Жамият

«Гран Мир» меҳмонхонаси орқасида уйлар ва болалар боғчаси билан ёнма-ён 9 қаватлик меҳмонхона қурилиши режалаштирилган

446

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича,   Тошкентда «Гран Мир» меҳмонхонаси орқасида уйлар ва болалар боғчаси билан ёнма-ён 9 қаватлик меҳмонхона қурилиши режалаштирилган.

“Гранд Мир” меҳмонхонасидан тахминан 100 метр, 9-сонли болалар боғчаси деворидан 2.5-5 метр, 22 сонли 4 қаватли турар-жой биносидан 6-10 метр ва Миробод кўчасидаги 12-сонли 9 қаватли бинодан 12-16 метр нарида қурилиш бошланган. Қурувчининг айтишича, бу ерда 9 қаватли меҳмонхона, шунингдек, бизнес-марказ ва ер ости автотураргоҳга эга савдо мажмуаси бўлади.

Қандай қилиб болалар боғчаси ва кўп қаватли бинолардан бундай яқин масофада 9 қаватли бинонинг сейсмик пойдеворини зарар етказмай қўйиш мумкин экан? Яккасарой туманининг ваколатли идоралари бундай қурилишга қандай рухсат бериши мумкин? Бу саволларнинг барчаси жавобсиз қолмоқда.

Табиийки, қурувчи бўлғуси мажмуани мавжуд сув таъминоти ва канализация тизимига улаган. Улаш ишлари 2 ҳафта давом этган,   бундай қўшничиликдан хавфсираган аҳоли эса қазилган хандакни бир неча марта кўмишга мажбур бўлган.

Яккасарой туманидаги бизнес марказлари ва меҳмонхоналар билан боғлиқ вазият шунчалик ёмонми? Бундай қурилиш лойиҳаларига рухсат беришда шаҳарсозлик қоидалари қайда қолмоқда?

Ташвишга тушган аҳоли даъво аризаси билан судга ва Яккасарой тумани прокурорига мурожаат қилган, Сенатга ва бошқа идораларга хат ёзган. Маҳалла ва Уй-жой мулкдорлари ширкати ниманидир кутмоқда. Ўзбекистонда ҳокимларнинг қарорларига очиқдан-очиқ қарши чиқадиган маҳалла йиғинлари йўқ. Ёки борми?

Айни пайтда қурилиш майдонида бульдозерлар ишламоқда. Эҳтимол, қурилишга халақит бераётган дарахтларни   йўқ қилса керак. Қурувчи уйларга яқин ҳудуд ҳисобидан қурилиш майдонига бориш йўлларини тайёрламоқда.

Кенг кўламли қурилиш учун ўзлаштирилмаган майдонларни топиш, мустақил равишда инфратузилмани қуриш ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда фуқароларнинг турмуш шароитини бузмаслик шунчалик қийинми?

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг рухсат берувчи фаолиятини ҳам тартибга солиш зарур. Зеро, бунинг оқибатида қурилиш соҳасидаги мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиб, судга бўлган даъволар сони ортиб бормоқда.

Сардор Джумашов, "Норма" компанияси ҳуқуқшуноси:

- Стандартларда аниқ ёзиб қўйилган: "Кўп қаватли турар-жой бинолари ўртасидаги микротуманларда бирон-бир мақсаддаги объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Махсус иншоотлар (болалар ўйин майдончалари, спорт майдонлари, кийимларни қуритиш майдончалари, автомобиллар учун вақтинчалик тураргоҳлар бундан мустасно)"

Қурилиш шаҳарсозлик стандартларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши керак (Шаҳарсозлик кодексининг 3-моддаси).

Шаҳарсозлик стандартлари талабларига қатъий риоя этилиши президентнинг 2018 йил 27 июндаги "Обод маҳалла" дастури тўғрисида”ги фармонида ҳам кўзда тутилган.

Агар шаҳарсозлик фаолияти жамият манфаатларига зид бўлса, у тугатилиши керак (шаҳарсозлик кодексининг 4-моддаси).

photo_2021-04-01_20-56-54.jpg

Жамиятнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари қуйидагилардан иборат:

  • аҳолини қулай турмуш шароити билан таъминлаш;

  • иқтисодий ва бошқа фаолият турларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, экологик вазиятни яхшилаш;

  • шаҳарсозликнинг очиқлиги ва ошкоралиги.

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда юридик ва жисмоний шахслар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит хавфсизлиги талабларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этишлари талаб қилинади (Шаҳарсозлик кодексининг 8-моддаси).

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+