Загрузка
Загрузка
Hududgazta’minot газ учун мавжуд бўлмаган қарздорлик аниқланган тақдирда муаммони ҳал этиш йўлларини кўрсатиб  берди
Жамият

Hududgazta’minot газ учун мавжуд бўлмаган қарздорлик аниқланган тақдирда муаммони ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди

781
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Hududgazta’minot газ учун мавжуд бўлмаган қарздорлик аниқланган тақдирда муаммони ҳал этиш йўлларини ҳақида айтиб берган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда ва уч миллионга яқин истеъмолчиларнинг ҳонадонларида янги ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, улар реал вақт режимида кўрсаткичларни юборади.

“Шу билан бирга, мамлакатда эски намунадаги газ ҳисоблагичлари ишлатилаётган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Улар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ, ҳар ойнинг 10-санасига қадар газ таъминоти ташкилотларига келиб, истеъмол қилинган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши ёки махсус яратилган Telegram-bot (@hgt_abonent_bot) орқали кўрсаткичларни тақдим этиши ва онлайн тарзда тўловни амалга ошириши лозим”, - дея таъкидламоқда Hududgazta’minot.

Бироқ, баъзи истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотларига кўрсатилган муддат ичида истеъмол қилган табиий газ ҳажми тўғрисидаги кўрсаткичлари тақдим етмаётганликлари сабабли амалдаги дастур автоматик равишда ўртача истеъмол миқдорини ҳисоблаб чиқади ва газ учун ҳисоб-китобларни тўлаш учун истеъмолчига маълум қилади. Бундан ташқари, газ таъминоти ташкилотларида олдинги даврларда меҳнат фаолиятини юритган собиқ инспекторлар томонидан истеъмолчиларга EGHU ўрнатилгунга қадар дастурга нотўғри кўрсаткичлар киритиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда.

“Hududgazta’minot”да газ ҳисоблаш ускуналарининг эски намуналарини ишлатувчи истеъмолчилар томонидан сарфланган табиий газни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва тўлаш билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлаш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Марказлаштирилган ишчи гуруҳни тузишдан асосий мақсад - фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ёки шикоятига зудлик билан жавоб бериш, етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, газ таъминоти тизимидаги коррупцияни бартараф этиш ва олдини олишдир.

Ҳозирда мазкур штабда 10 нафар малакали мутахассис фаолият олиб бориб, улар билан бевосита “1104” қисқа рақам, 71 281-15-67 (310) рақамига қўнғироқ қилиб ёки Telegramдаги " Hududgazta’minot AЖ ишчи гуруҳига мурожаат " гуруҳи орқали боғланиш мумкин (https://t.me/gaz_hisob_kitob).

Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича марказлаштирилган штаб ўз самарасини кўрсатган. Кун давомида бу ерда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан табиий газ бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ 100 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинмоқда. Штаб ташкил этилгандан буён 5 704 та мурожаатлар кўриб чиқилган ва ўрнатилган тартибда чоралар кўрилмоқда.

"Hududgazta’minot” истеъмолчилардан ўзаро ҳисоб-китобдаги муаммолар юзасидан юқоридаги алоқа рақамлари ва гуруҳга боғланишларини илтимос қилиб, тизимдаги кўрсаткичлар ва хатоларни тузатиш бўйича газ таъминоти ташкилотларининг собиқ ходимлари ёки шубҳали шахслар билан келишувга бормасликларини ҳамда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми тўғрисидаги кўрсаткичлари ўз вақтида газ таъминоти ташкилотига тақдим этишларини сўрайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...