Загрузка
Загрузка
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби: йўл ҳаракати қоидалари сиз ва биз каби одамларнинг "қони билан ёзилган"
Жамият

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби: йўл ҳаракати қоидалари сиз ва биз каби одамларнинг "қони билан ёзилган"

873
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби жамоат арбоблари ва депутатлардан мамлакат йўлларида тезликни қайд этувчи радарлар мавзусида спекуляция қилмасликка чақирди. Бу тўғрисида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, яқинда бир неча жамоат арбоблари, депутатлар ва блогерлар радарлар томонидан тезликни белгилаш ва уларни ўрнатиш қоидаларини тартибга солувчи меъёрларни қайта кўриб чиқишга чақиришди. Хусусан, улар радарларнинг нотўғри ўрнатилганини, натижада минглаб ўзбекистонликлар жарима тўлашга мажбурлиги айтишган.

Яъни, уларнинг мантиғига кўра, тезликни оширган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи машинада яширилган ёки огоҳлантирувчи белгисиз радарнинг “назарига” тушса, демак у айбдор бўлмас экан. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, радар фақат қоидабузарликни қайд этади холос ва унга сабабчи бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи жазоланиши керак.

Мана шу муҳокамаларга жавобан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби изоҳ бериб ўтган.

“Кейинги пайтларда йўллардаги радарлар масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Бу мавзу ортида ўзини пиар қилмоқчи бўлганлардан илтимос қиламан: бирор нима демоқчи бўлсангиз, тезликни ошириш оқибатида вафот этган болаларнинг ота-онаси ёки ногирон бўлиб қолганларнинг яиқнлари билан маслаҳатлашиб кўринг”, - деди у.

Шунингдек, Ғиёсовнинг айтишича, йўл ҳаракати қоидалари сиз ва биз каби одамларнинг "қони билан ёзилган” бўлиб, ундан спекуляция қилиш керак эмас.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 2242 та йўл- транспорт ҳодисалари содир бўлиб, уларда 557 киши ҳалок бўлган ва 1684 киши жароҳатланган. ЙТҲнинг асосий сабаби (32.4%)- тезликни ошириш ҳисобланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...