Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда "01 001 VIP" автомобиль давлат рақамининг пайдо бўлганлигини инкор қилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“Автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича давлат рақам белгилари ИИВВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлаш Бош бошқармасининг Uzavtomotobelgi унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган "01 001 VIP" давлат рақами Uzavtomotobelgi томонидан тайёрланмаган”, - деб қайд қилмоқда вазирлик.
Шунингдек, вазирлик берган маълумотга қараганда давлат стандартлари талабларига асосан давлат рақам белгиларини тайёрлашда "I" ҳарфи ишлатилмайди.
ИИВ таъкидлашича: “Бундан ташқари давлат рақам белгиларини қўлбола ёзма шаклда тайёрлаш ва ундан фойдаланиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 6-қисмига асосан, қалбаки ёки бошқача усулда ўзгартирилган давлат рақами белгилари, шунингдек транспорт воситасига тегишли бўлмаган рақам белгилари билан транспорт воситасини бошқариш базавий ойлик иш ҳаққи миқдорининг 10 баробарида жаримага тортишга сабаб бўлади”.
Изоҳлар мавжуд емас