ИИББ: Итларни сайр қилдиришга таъқиқ йўқ. Аммо фуқаролар буни суистеъмол қилмасликлари керак
Жамият

ИИББ: Итларни сайр қилдиришга таъқиқ йўқ. Аммо фуқаролар буни суистеъмол қилмасликлари керак

444

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда итларни сайр қилдириш бўйича таъқиқ ва жарима белгилангани йўқ. Бироқ фуқаролар буни суистеъмол қилмасликлари ва итларни уйдан узоқда сайр қилдирмасликлари лозим. Бу ҳақида ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Албатта Тошкентда итларни сайр қилдиришга ҳеч қандай таъқиқ ўрнатилгани йўқ. Бу ҳайвонлар ташқарига чиқишлари кераклиги аниқ. Шу билан бирга, ит эгаларидан бу ҳолатни суистеъмол қилмасликлари ва қўшни мавзеда эмас, балки уй ёнида сайр қилдиришларини сўраймиз", - деди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот- котиби Ирина Сайфутдинова.

У шунингдек, тошкентлик бир аёлнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими уни аввалом бор жаримага тортиш билан қўрқитиб, кейин эса итни мажақлаб ташлашига оид воқеа юзасидан изоҳ берди.

"Ички ишлар Бош бошқармаси раҳбарияти аниқлик киритилиши лозим бўлган воқеа тўғрисида хабардор қилинган. Аммо шу ўринда Республика махсус комиссиясининг “ўзини яккалаш” режимини жорий этиш тўғрисидаги қарорини эслашни истардим. Вазиятга тушунган ҳолда муносабатда бўлишни илтимос қиламиз. Тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун ходимлар билан суҳбат ўтказилади. Аммо яна бир такрорлайман, пойтахт аҳолиси ўз мавқеидан суистеъмол қилмаслиги лозим. Масалан, ҳозирда айрим одамлар биттагина ниқоб сотиб олиб, дорихонага бориш баҳонасида ўз манфаатлари учун шаҳар атрофида айланиб юрмоқдалар”, - деди у.

Сайфутдинованинг сўзларига кўра, ушбу таъқиқлар Ички ишлар Бош бошқармасининг шахсий ташаббуси эмас, балки коронавирус пандемиясини олдини олиш ва аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш зарурати туфайли жорий қилинмоқда. Шунинг учун, Ички ишлар Бош бошқармаси аҳолидан яна бир бор карантинга риоя қилиш ва заруриятсиз ташқарига чиқмасликни илтимос қилади.

Бундан ташқари, Ирина Сайфутдинова 6 апрелдан бошлаб мамлакатда “ўзини яккалаш” режими кучайтирилиб, уйни тарк этишга қатъий чеклов ўрнатилганлигини эслатиб ўтди. Велосипед ва скутерларнинг ҳаракати чекланади, бозорлар ва супермаркетларда одамлар ҳарорати албатта ўлчанади, ҳарорати 37 даражадан юқорилар ичкарига киритмайди. 

"Барча чоралар биринчи навбатда кишилар, айниқса кекса ёшдагиларни ҳимоя қилиш учун амалга оширилмоқда. Бу бутун дунё тажрибаси бўлиб, жаҳоннинг аксарият давлатлари карантиндан фойдаланмоқда. Вазият яхшиланиши билан чекловлар олиб ташланади ва биз одатий ҳаётга қайтамиз", - деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...