ИИББ: Карантин даврида жарима майдончасига жойлаштирилган автомобилларга етказилган зарар майдончага эгалик қилувчи компания томонидан тўланади
Жамият

ИИББ: Карантин даврида жарима майдончасига жойлаштирилган автомобилларга етказилган зарар майдончага эгалик қилувчи компания томонидан тўланади

577

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси (ЙҲХББ) бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров куни кеча бўлиб ўтган брифингда карантин пайтида жарима майдончасига олиб борилган машинага етказилган зарар учун ким жавобгар бўлишини айтди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Бугунги кунда республикада 233та жарима майдончалари мавжуд. Уларнинг барчаси юридик шахсларга тегишли бўлиб, транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ушбу юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Транспорт воситаси қабул қилиш ва топшириш далолатномаси асосида жарима майдончасига қўйилади", - деди у.

Бозоровнинг сўзларига кўра, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнг, унинг хавфсизлиги учун хизмат кўрсатувчи юридик шахс, яъни жарима майдончасининг эгаси жавобгардир.

"Бунинг маъноси шундаки, жарима майдончасида автомобилга бирон-бир зарар етказилса, ушбу зарар хизмат кўрсатувчи юридик шахс (жарима майдончаси эгаси) томонидан қопланади ", - деди у.

Эслатиб ўтамизки, карантин пайтида махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланадиган транспорт воситалари дарҳол жарима майдончасига юборилади.

Шу билан бирга, жарима майдончасига юборилган автомобиллар учун карантин тугагунига қадар ҳар куни тўлаш керак бўлади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+