Загрузка
Загрузка
ИИББ огоҳлантирмоқда: ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ўғирлашнинг янги усуллари пайдо бўлган
Жамият

ИИББ огоҳлантирмоқда: ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ўғирлашнинг янги усуллари пайдо бўлган

604
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ўғирлашнинг янги усуллари пайдо бўлганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг айтишича, сўнгги пайтларда ўзгаларнинг пластик карталаридан пул маблағларини ўзлаштиришнинг янги фирибгарлик йўллари ҳақидаги мурожаатларнинг келиб тушиши кўпайиб бормоқда.

Номаълум шахслар, ўзлари танлаган маълум бир гуруҳ аъзоларига, гуруҳ маъмурлари номидан тасодифий тарзда аниқланадиган “акцияда” ғолиб бўлганлиги ҳақида хабар юборишмоқда. Шундан сўнг, улар пул мукофотини ғолиб бўлган фойдаланувчининг пластик картасига ўтказишга тайёр эканликларига ишонтириб, бунинг учун ҳаволага амал қилишни сўрашади.

Бундай ҳаволалар эса Ўзбекистондаги маълум бўлган тўлов тизимларининг сайтларига олиб борувчи ҳаволаларга ўхшайди, лекин аслида бундай эмас.

Тошкент шаҳар ИИББ интернетдан фойдаланувчиларни ҳушёр ҳамда эътиборли бўлишга, турли хил лотереялардаги “тасодифий” ютуқларга ишонмасликка, шубҳали ҳаволаларга кирмасликка ва ўзларини пластик карталарининг маълумотларини киритмасликка чақиради. Айниқса, картангизнинг амал қилиш муддатини кўрсатиш ва SMS орқали келган “тасдиқлаш коди”ни юбориш ҳақидаги сўров шубҳа уйғотиш учун асос бўлади.

Эслатиб ўтамизки, агар ҳозирда пластик картангизда пул маблағлари бўлмаса ҳам, маҳфий маълумотларни киритиш фирибгарлар учун келажакда сизнинг картангиздан ғараз ниятларда фойдаланиб, ҳисобингиздаги барча пулларингизни ечиб олиш имконини беради. Картага бир неча ой ўтиб тушган пуллар ҳам кимгадир “совға” қилиниши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...