Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра 48,315 миллиард долларни ташкил этди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки уч ойига нисбатан мажбуриятлар ҳажми 1,33 миллиард долларга ёки 2,8 фоизга ошган.
Мамлакат қарз портфелининг асосий қисми ҳамон ташқи манбалар ҳиссасига тўғри келмоқда. Иккинчи чорак якуни бўйича давлат ташқи қарзи 40,711 миллиард долларга етиб, умумий миқдорнинг 84 фоизини ташкил этган. Биринчи чоракда бу кўрсаткич 39,776 миллиард доллар (85 фоиз) эди.
Шу билан бирга, давлат ички қарзи 7,604 миллиард долларга етган ва умумий қарзнинг 16 фоизини эгаллаган. Таққослаш учун, биринчи чоракда ички мажбуриятлар 7,209 миллиард долларни ташкил қилган эди. Шунга кўра, уч ой давомида ташқи қарз 935 миллион долларга, ички қарз эса 395 миллион долларга кўпайган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2025 йил якуни бўйича 46,8 миллиард долларни ташкил этган. Шу билан бирга, унинг ЯИМга нисбатан даражаси 31,9 фоиз атрофида сақланиб қолмоқда, бу ҳукумат томонидан ўртача қарз юки сифатида баҳоланмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас