Загрузка
Загрузка
ИИББ: ёлғон йўллар билан стикер олган ҳайдовчилар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият

ИИББ: ёлғон йўллар билан стикер олган ҳайдовчилар жиноий жавобгарликка тортилади

2118
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугун ИИББ маълум қилишича, стикерларни ўз ихтиёри билан қайтариб бериб, ҳужжатлар ёки улардаги маълумотларнинг сохталигини тан олган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтиш жоизки, 20 апрелгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун Давлат хизматлари Марказлари томонидан берилаётган махсус рухсатномалар талаб этилади.

Махсус рухсатномаларни олиш бўйича мурожаатлар Давлат хизматлари марказларида кўриб чиқилиб, рухсатномани бериш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади. Шундан сўнг натижасиджа ҳақида ахборот-коммуникация технологиялари орқали мурожаат этувчига хабар берилади.   

1 апрель ҳолатига Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларига жами 41639 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 6740 тасига махсус рухсатномалар берилган, 15509 таси рад этилиб, 19461 та мурожаат айти пайтда кўриб чиқилмоқда.  

ИИББ маълумотида қайд этилишича: “Махсус рухсатнома расмий ҳужжат бўлиб, карантин даврида автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Мазкур рухсатномани олиш учун илова қилинган ҳужжатлар ҳақиқий ва ундаги маълумотлар асосли бўлиши шарт. Ҳозирда ички ишлар органлари ва бошқа масъул органлар томонидан махсус рухсатномани олиш учун илова қилинган ҳужжатлар ўрганилиб, уларда сохта маълумотлар мавжудлиги ва қалбаки ҳужжатлар тақдим этилаётганлиги аниқланмоқда”.  

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ, карантин даврида автотранспорт воситасида ҳаракатланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномани, шунингдек унга илова қилинадиган ҳужжатларни қалбакилаштириш, улардан фойдаланиш ёки сотиш учун жиноий жавобгарликка олиб келади.

“Махсус рухсатномани олиш учун Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар қалбаки бўлса ёки ундаги маълумотлар ҳаққоний бўлмаса, дарҳол ҳужжатларни ва мурожаатингизни қайтариб олишингиз, шунингдек қалбаки ҳужжатлар ёрдамида махсус рухсатномани олиб фойдаланаётган бўлсангиз, рухсатномларни Давлат хизматлари Марказларига қайтариб беришингиз сўралади” – дея таъкидланмоқда ИИББ мурожаатида.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...