Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ эслатиб ўтмоқдаки, Ўзбекистонда транспорт воситасини олиб қочиш учун 5 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосини олиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатда эгалари ўз машиналарини очиқ қолдираётганидан фойдаланган ҳолда ёшлар ёки маст ҳолатдаги фуқаролар томонидан транспорт воситаларини олиб қочиб қочиш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Масалан, Жиноят кодексининг 267 моддасига асосан, транспорт воситасини олиб қочиш учун 5 йилдан 10 йилгача камоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Шуниси қизиқки, ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
г) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик ёки талончилик йўли билан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шу билан бирга, шу ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан;
в) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳлар мавжуд емас