Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, пандемия муносабати билан Россия қатновларни очиш ҳозирча режалаштирилмаган.
Кеча Хоразм вилояти Хазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари олдида тўпланган кишилар бўйича ҳолат юзасидан бошқарма: “Бир қатор давлатлар, шу жумладан Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумотлар келиб тушмаган”, - дея маълум қилмоқда.
Аниқланишича, хориж паспортини олиш учун мурожаат қилаётганларнинг аксарияти – Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётганлардир. Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида авиа қатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.
Изоҳлар мавжуд емас