Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ички ишлар вазирлиги Навоий вилоятидаги колонияда қийноққа солиш ва суицидлар юз бераётганлиги тўғрисидаги маълумотларни инкор эди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Ўзбекистондаги тузатиш колониясида беш нафар махбус очарчилик эълон қилганлиги тўғрисидаги хабар тарқалган эди. Хусусан мақолаларда айтилишича, Навоий вилоятдаги 5-сонли колония маҳбуслари “маъмурият”дан иссиқ ғиштларни юклаш ва тушириш учун янги қулқоп сўраганликлари туфайли жазоланган экан. Шунингдек, тарқатилган хабарларда “колония ва режим бўлими бошлиқлари махбусларнинг талабига кескин муносабат билдириб, уларни қийноққа солишган ва изоляторга жўнатишган”. Шундан сўнг, юзага келган вазиятга эътиборни жалб қилиш учун ўн нафар махбусдан бештаси очарчилик эълон қилган.
ИИВ берган маълумотга кўра, “3 октябрь куни Навоий вилоятидаги 5-сонли тузатиш колониясида оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазо муддатини ўтаётган бир нечта махбус белгиланган қоидани бузган ҳолда ишга чиқишдан бош тортишган. Натижада колония маъмурияти махбусларга қонуний интизом чоралар кўриб, уларни колониянинг махсус интизомий бўлинмасига жўнатган”. Интизомий бўлимда махбуслар ўзларига нисбатан қўлланилган чораларга қарши муносабат билдириб, кечки овқатдан бош тортишган. Махбуслар билан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг вазият тузатилган.
“Айни вазиятда колония маъмурияти қонунчилик меъёрлари талабларига мос равишда иш олиб бориб, махбусларга нисбатан жисмоний ёки психологик босим чоралари қўлланилмаган. Мазкур колонияда жазони ўтаётган махбуслар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари аниқланмаган”, - деб таъкидланган вазирлик берган маълумотда.
Изоҳлар мавжуд емас