Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов нима сабабдан Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига кириш ва чиқиш истисно қилинганлиги бўйича тушунтириш бериб ўтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти маъмурий ҳудуд сифатида узвий боғлиқ. Aксарият Тошкент вилояти аҳолиси Тошкент шаҳрида ишлайди. Ушбу икки ҳудуд чегаралари жуда жипслашган - Тошкент шаҳри тўлиқ Тошкент вилояти қуршовига олинган. Шу сабабли Махсус комиссиянинг навбатдаги баёнида шундай истисно киритилди», - деди у.
Бундан ташқари, 10 июлдан 1 августгача республиканинг бошқа ҳудудлари ўртасида транспорт қатнови қатъий чекланди. Юк ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш бундан мустасно.
Эслатиб ўтамизки, 10-июлдан бошлаб стикерларсиз шахсий автомобилларда фақат эрталаб ва кечқурун ҳаракатланишга рухсат берилади. Жамоат транспорти тўхтатилади.
Шу билан бирга, автомашинларда стикерсиз ҳаракатланиши мумкин бўлган шахсларнинг янги рўйхати эълон қилинди.
Кучайтирилган карантин шароитида такси хизматларига ишлаш учун рухсат берилди.
Изоҳлар мавжуд емас