Загрузка
Загрузка
ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев янги лавозимга тайинланди
Жамият

ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев янги лавозимга тайинланди

32
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Batafsil.uz  таҳририятига ИИВ матбуот хизмати тасдиқлади.

Тайинлов тўғрисидаги буйруқ 24 сентябрь куни имзоланган. 

Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 2025 йил ноябрь ойида у ушбу лавозимдан озод этилган.

2026 йил январь ойида Абдуллаев ва ЖИЭББнинг собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Гап ИИВ тизимидаги давлат харидларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳақида кетаётганди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда 186 миллиард сўмнинг талон-торож қилингани аниқланганини маълум қилди.

Абдуллаев ва жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов билан бирга яна 28 киши, жами 30 нафар шахс бу иш бўйича судланган.

Апрель ойида Абдуллаевнинг эҳтиёт чораси гаровга алмаштирилгани маълум бўлди. Шу билан бирга, жиноят ишини кўриб чиқиш давом этган.

Июль ойида Абдуллаев, ЖИЭББнинг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ва яна 28 нафар шахснинг иши жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига кўриб чиқиш учун келиб тушган эди. Мажлис ёпиқ бўлганлиги сабабли, жараён тафсилотлари эълон қилинмади.

Кейинроқ ОАВда Абдуллаевга қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топмагани ва у оқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...