Загрузка
Загрузка
ИИВ Йўл-патруль хизмати ходимларининг фото ва видеосини ижтимоий тармоқларга қўйишни тақиқлаш таклифини бермоқда
Жамият

ИИВ Йўл-патруль хизмати ходимларининг фото ва видеосини ижтимоий тармоқларга қўйишни тақиқлаш таклифини бермоқда

601
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ Йўл-патруль хизмати ходимлари ўз хизмат мажбуриятини бажараётганида уларнинг фото ва видеосини ижтимоий тармоқларга қўйишни тақиқлаш таклифини бермоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

Бу президентнинг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган қарори лойиҳасида назарда тутилган. Ушбу ташаббус бўйича фикр-мулоҳазаларни 29 мартгача билдириш мумкин бўлади.

Ҳужжатда гап ижтимоий тармоқлар ҳақида кетмоқда. Сабаби - ўзбекистонликлар хизмат ваколатларидан ошган ЙПХ ходимларининг фотосуратлари ва видеоматериалларни уларда жойлаштиришмоқда. Масалан, алкотестер ўрнига қоғоз ўрамасини ишлатган инспектор, қолаверса, ухлаб ётган ЙПХ ходимини акс этган кўплаб роликлар тармоқдан ўрин олган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ва инспекторларнинг жанжалларидан иборат юзлаб видеоларни топиш мумкин.

ИИВ таклифи фойдаланувчиларнинг катта эътирозларига сабаб бўлган. Кўпчиликнинг таъкидлашича, фото ва видео материаллар инспектор айбини исботлашнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда.

Таниқли блогер ва рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шухрат Қурбонов (Kurbanoff.net) ИИВга яна бир бандни киритишни таклиф қилган. Блогернинг фикрича, оддий фуқароларнинг розилигисиз ҳам уларнинг фото ва видеоларини жойлаштиришни тақиқлаш лозимдир.

“Ўйлайманки,   ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан бирга хусусий хонадонларга бостириб кирган номаълум шахсларни ижтимоий тармоқларда акс этган видеоларни ҳамма эслай олади. Хуллас, ҳуқуқлар ҳамма учун бир хил бўлиши керак”, - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+