Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларининг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни илиқ ва қуруқ ҳаво қарши олади. Бу ҳақда мухбиримизх хабар бермоқда.
"Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундуз кунлари 9-14° илиқ бўлади”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Республиканинг баъзи жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас