Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Қаҳрамон Қуранбоев вазифасидан озод этилди.
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич мазкур тайинловга қадар Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. У янги лавозимга тайинланиши муносабати билан ушбу вазифадан озод этилган.
Қаҳрамон Қучқорович Қуранбоев эса Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган. Унинг кейинги тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Бугун, шунингдек, Ҳисоб палатаси ва Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилганди.

Изоҳлар мавжуд емас