Загрузка
Загрузка
Путин Киевга уч кун зарба бермасликка буйруқ берди
Дунё

Путин Киевга уч кун зарба бермасликка буйруқ берди

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Россия президенти Владимир Путин Украина пойтахти Киевга уч сутка давомида зарба бермаслик ҳақида кўрсатма берди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, қарор АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевга режалаштирилган ташрифи олдидан қабул қилинган. 

Песковнинг маълум  қилишича, ҳужумларни тўхтатиш 5 сентябрь ярим тундан бошлаб уч сутка амал қилади. Бу қарор Киевда АҚШ вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилаётгани билан боғлиқ. 

Уиткофф ва Кушнер 5 сентябрь куни Москвага етиб келган. Улар Россия томони билан Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларни муҳокама қилиши, кейин эса Киевга йўл олиши кутилмоқда. 

Бу қарор Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар кескинлашган бир пайтда қабул қилинган. Хусусан, 4 сентябрь куни Киев марказида Украина Хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон зарбаси берилган ва камида 12 киши жароҳатлангани хабар қилинган. 

Россия аэропортларида ҳам вақтинчалик чекловлар жорий этилганди. Шу сабаб Uzbekistan Airways бир нечта авиарейс йўналишларини ўзгартирган эди. 

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам АҚШ вакилларининг ташрифи давомида Россия ҳудудига ҳаво зарбаларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган ва Москвадан ҳам шундай қадам кутаётганини айтган. Украина ҳарбий қисмларига 5–8 сентябрь кунлари жангларни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. 

Айни пайтда, Кремль қарори Украинада урушни тўлиқ тўхтатиш ёки умумий ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув эмас. Гап Киевга зарбаларни уч кунга тўхтатиш ҳақида бормоқда. АҚШ вакилларининг ташрифи эса Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларини қайта жонлантиришга қаратилган дипломатик ҳаракатнинг бир қисми ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...