Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот берган.
“Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво шароитини маркази Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари устида жойлашган юқори циклон белгилайди”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Кутилаётган кеча-кундузда республика бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятларида кеча-кундуз давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сешанба куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқни, кундуз кунлари 17-22° илиқни ташкил этади.
Чоршанба - 14 апрель куни республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9-14° илиқ, кундуз куни 22-27° илиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас