Илиқлик яқинлашмоқда. “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди
Жамият

Илиқлик яқинлашмоқда. “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди

489

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берган. 

“Ушбу ҳафтанинг иш кунлари охирида Ўзбекистон ҳудуди Россиянинг Европа ҳудуди орқали кириб келган жуда совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлди. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-12° совуқгача пасайди. Қорақалпоғистонда 20-22° совуқ, Устюртда 23-25° совуқ бўлди.  Кундуз кунлари ҳарорат 4-6° совуқдан юқорига кўтарилмади, шимолда ҳарорат 8-10° совуқ атрофида бўлди. Бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан 12-17° паст бўлди”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Бугундан бошлаб совуқ ҳаво массалари республикамиз ҳудудидан чиқишни бошлади. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда.

Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси 3-5° совуқгача кучсизланади, кундуз кунлари эса 7-12° илиқгача кўтарилади. Аммо бу февраль ойининг охиридаги иқлимий меъёрлардан бироз пастроқдир.

Республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+