Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларининг об-ҳаво башоратини эълон қилган. 20 февраль куни тунги ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади, кундузги пайтда термометр устуни 15-20 даража илиқни кўрсатади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича кеча бошланган ҳавонинг исиши давом этади. Республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳаво 10-13° илиққача исийди. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат 19 февралда Сурхондарё вилоятида, 20 февралда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача исийди. 20 февралга келиб, ҳарорат кечаси 2-7° илиққача, кундуз куни эса термометр устуни 15-17° илиқ, жанубда 18-20° илиққача етади.
Изоҳлар мавжуд емас