Загрузка
Загрузка
Ҳимоя режаси. Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликни аниқлаш тартиби янада такомиллаштирилмоқда
Жамият

Ҳимоя режаси. Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликни аниқлаш тартиби янада такомиллаштирилмоқда

70
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эндиликда зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар мустақил равишда ёки қонуний вакиллари орқали "Инсон" марказлари, ички ишлар идоралари ва бошқа масъул ташкилотларга мурожаат қилишлари мумкин.

Бу ҳақда ҳукумат томонидан тасдиқланган Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш, ҳимоя режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган.

Ҳужжатга кўра, "Инсон" марказлари томонидан зўравонлик ҳақида хабар берган боланинг ҳаётий вазияти ички ишлар идоралари ходимлари иштирокида бир кун давомида ўрганилади. Бунда хавф даражаси ва боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омиллар "паст" ёки "юқори" деб баҳоланади.

Агар хавф даражаси "юқори" деб баҳоланса, ички ишлар идоралари қуйидаги чоралардан бирини кўради:

зўравонлик содир этган шахс қамоққа олинади ва унга нисбатан процессуал мажбурлов чоралари қўлланилади;

болага ёки унинг қонуний вакилига ҳимоя ордери берилади;

болани ота-онасидан (ёки улардан биридан) ёхуд у васийлигида бўлган шахслардан олиб қўядилар ва унинг хавфсизлигини таъминлайдилар.

Хавфли омиллар бартараф этилгандан сўнг, "Инсон" маркази томонидан 14 календарь куни давомида боланинг ҳаётий ҳолати комплекс баҳоланади. Унинг натижалари бўйича уч иш кунида болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга майли бўлган шахсларга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин:

• коррекцион дастурдан ўтиш;

• болаларни олиб қўйиш;

• ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки маҳрум қилиш;

• наркология муассасаларида мажбурий даволаш;

• тиббий хусусиятга эга бўлган мажбурлов чораларини тайинлаш.

Эслатиб ўтамизки, Ангренда 15 ёшли мактаб ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик бўйича жиноят иши тергов қилинмоқда. Йил давомида у бир неча эркаклар томонидан таҳқирланган. Гумонланувчилардан бири унинг қариндоши экан. Қизалоқни бировга айтиб қўйсанг, "кўмиб ташлайман," деб қўрқитишган. Куни кеча зўравонлик қурбони Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига ётқизилган. Мазкур қарор шифокорлар тавсияси ва унинг аҳволини баҳолаш асосида қабул қилинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...