Загрузка
Загрузка
Инновацион  равожланиш вазирлиги: ихтиёрингизга қарши ҳеч ким эмламайди
Жамият

Инновацион равожланиш вазирлиги: ихтиёрингизга қарши ҳеч ким эмламайди

651
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши эмлаш ихтиёрийми, деган саволга жавоб берди. Вазирликнинг таъкидлашича,   одамнинг ихтиёрига қарши ҳеч кимни эмлаш мумкин эмас. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунининг 26 моддасига ҳавола қилган. Унга кўра, фуқаронинг ўз касалига доир маълумотларни билган ҳолда ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шартидир.

“Эмлаш ҳам тиббий аралашув ҳисобланади ва ҳеч ким розилигисиз эмланиши мумкин эмас”, -дея таъкидламоқда вазирлик.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлигининг қўшимча қилишича, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларга ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга нисбатан тиббий аралашувга уларнинг қонуний вакиллари розилик беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...