Инновация вазирлиги коронавирусга қарши ўзбек - хитой  вакцинаси тақчиллигини  инкор қилди
Жамият

Инновация вазирлиги коронавирусга қарши ўзбек - хитой вакцинаси тақчиллигини инкор қилди

641

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Инновация вазирлиги коронавирусга қарши ўзбек -хитой вакцинаси тақчиллигини инкор қилган.    

Эслатиб ўтамизки, ўтган куни ижтимоий тармоқларда одамлар ZF-UZ-VAC2001 ўзбек -хитой вакцинасининг иккинчи дозасини олишга боргани, бироқ уларга ҳозирча вакцина йўқлиги айтилганди ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Мазкур ҳолатга Инновация вазирлиги қуйидагича изоҳ берган.

“Ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-дозасини ҳамюртларимиз 1 апрелдан бошлаб олишди. Демак иккинчи дозани 1 майдан эрта олишмайди. Ва учинчисини 1 июндан бошлаб олишади. Жорий йилнинг апрель ойи охиригача ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Ўзбекистонга олиб келинади”, -дея қайд этмоқда вазирлик.

ZF-UZ-VAC 2001 уч компонентли вакцина бўлиб, ҳар уч инъекция орасидаги вақт оралиғи 28-30 кунни ташкил этади. Эмланган одам эмлаш жараёнини биринчи марта олинган ўша дори билан якунлаши керак.

Вакцинанинг бир дозаси билан эмланган одамнинг вирусга чалиниш эҳтимоли кўпроқ. Иккинчи ва учинчи дозалар билан эмланганда, яъни вакцинанинг биринчи дозасини олгандан кейин 30 ва 60 кун ўтгач, организмда вирусга чидамли антитаначалар ҳосил бўлади. Тадқиқотлар кўрсатишича, иккинчи ва учинчи дозалар билан эмланган шахсларда антитаначалар сезиларли даражада ўсади.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинани 544 минг киши қабул қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+