Загрузка
Загрузка
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таъкидлашича,  картошкага тақчиллик  бўлмайди. 15 апрелдан бошлаб бозорларга  йирик миқдорда  картошка  етказилади
Жамият

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таъкидлашича, картошкага тақчиллик бўлмайди. 15 апрелдан бошлаб бозорларга йирик миқдорда картошка етказилади

1562
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жорий йилда Ўзбекистонда 2.8 миллион тонна картошка етиштирилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, ички эҳтиёжларни қондириш учун 1,8 миллион тонна етарли. 

Вазирлик  тақдим этган маълумотга кўра:  "Бозорларимизда картошка маҳсулотлари тақчиллигининг асосий сабабларидан бири - фуқароларимиз томонидан ортиқча хавотирга берилиб, картошка маҳсулотларини эҳтиёждан ортиқча харид қилиш ҳолатлари кўпайгани билан боғлиқ. Бу эса бозорларимизга чиқарилаётган кунлик картошка маҳсулотларининг табиий тақчиллигини келтириб чиқармоқда". 

Март ойининг сўнгги ўн кунлигидан бошлаб мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари эрта картошка маҳсулотларини ички бозоримизга экспорт қила бошлади. 15 апрелдан бошлаб ички бозоримизга кўплаб картошка,  шу жумладан апрель ойида  қарийб 70 минг тонна ва май ойида 85 минг тонна етказилади.

"45-50 минг тонна миқдорида картошкага бўлган  тақчиллик асосан март-апрель ойларида юзага келади. Бу даврда ички истеъмол асосан захиралар ва чет эл импорти ҳисобидан қопланади. 2019-2020 йилларнинг қиш-баҳор мавсуми учун  181 минг тонна  картошка жамланган бўлиб, бугунги кунда 133 минг тонна сотилган. Омборлардан ҳар куни ўртача 1800 тонна картошка олиб чиқилади. Бу ўртача  ҳар кунлик истеъмол талабининг 40 фоизи, яъни 4,5 минг тоннани ташкил этади", - дейилмоқда вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, 2020 йил январь-март ойларида республикамизга Россия, Қозоғистон, Покистон, Беларусь мамлакатларидан 130 минг тонна, хусусан март ойида 60 минг тонна картошка маҳсулоти кириб келган. Ўзбекистонда  оммавий  тарзда картошка етиштирилгунга қадар импорт қилиш давом этаверади.

 Мисол учун 2019 йилда  хорижий давлатлардан 283 минг тонна  истеъмол  картошкаси импорт қилинган эди.

“Аҳоли жон бошига тиббий меъёрлар бўйича бир йилда 52,6 кг картошка тўғри келишини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу маҳсулот республика аҳолисининг эҳтиёжини тўлиқ қоплайди”, - дея такидламоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...