Загрузка
Загрузка
"Динамо" футбол клуби ёш футболчиси Сардор Муродов 18 ёшида вафот этди
Ҳодисалар

"Динамо" футбол клуби ёш футболчиси Сардор Муродов 18 ёшида вафот этди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанднинг Динамо футбол клуби Самарқанд U19 жамоаси аъзоси Сардор Муродов 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, жамоа раҳбарияти ва футболчилар марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сардор Муродов 2025 йилги мавсумда U19 жамоаси сафида 17 та учрашувда майдонга тушган. У ярим ҳимоячи сифатида жамоанинг фаол футболчиларидан бири эди.

Футболчи 21 апрель куни U19 чемпионати доирасида Пахтакор жамоасига қарши (2:2) учрашувда асосий таркибда сўнгги ўйин майдонига тушган.

Марҳумнинг жанозаси 24 апрель куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида бўлиб ўтган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...