Тошкентда 27 апрелдан икки автобус йўналиши ўзгартиради
Жамият

Тошкентда 27 апрелдан икки автобус йўналиши ўзгартиради

176

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида 2026 йил 27 апрелдан бошлаб жамоат транспорти тизимида ўзгаришлар жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси маълум қилди.

Янги тартибга кўра, "Сергели, 12-квартал – Темир йўл вокзали" йўналишида ҳаракатланувчи 40 сонли автобус вокзал ҳудудида кўприкдан ўтгандан сўнг орқага қайтмайди. У янги схема бўйича Қипчоқ, Сергели йўли ва Обихаёт кўчалари орқали ҳаракатланади.

"Ибн Сино, 1-массив – Гулобод кўчаси" йўналишида ҳаракатланаётган 20 сонли автобус йўли эса узайтирилади. Энди автобус Гулобод кўчасидан кейин Сақичмон ва Заркайнар кўчалари орқали Чорсу метро бекатигача боради. Шундан сўнг Заркайнар, Алишер Навоий, Беруний ва Лайлитўғон кўчалари орқали ҳаракатини давом эттиради.

Ушбу ўзгаришлар аҳолига қулайлик яратиш ва транспорт қатновини оптималлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда тўртта автобус йўналиши ҳам схемаси ўзгарган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...