Загрузка
Загрузка
ЮНЕСКО Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади: 19 ноябр — Халқаро ҳужжатли мерос куни бўлиши мумкин
Сиёсат

ЮНЕСКО Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади: 19 ноябр — Халқаро ҳужжатли мерос куни бўлиши мумкин

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЮНЕСКО Ижроия кенгаши Ўзбекистон томонидан илгари сурилган 19 ноябрни Халқаро ҳужжатли мерос куни деб эълон қилиш ташаббусини бир овоздан маъқуллади. Қарор 23 апрель куни Парижда бўлиб ўтган Ижроия кенгашининг 224-сессиясида қабул қилинди.

Мазкур ташаббус аввал ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган эди.

Ҳужжатли мерос — қўлёзмалар, архивлар, кутубхона фондлари, аудиовизуал материаллар ва рақамли ёзувлар — инсониятнинг жамоавий хотирасини шакллантирувчи муҳим манбадир. Бироқ бу бойликлар ҳозирда ресурслар етишмаслиги, рақамлаштириш имкониятларининг чеклангани, технологик эскириш ва иқлим хавфлари туфайли жиддий таҳдид остида қолмоқда.

Шу нуқтаи назардан, ташаббуснинг асосий мақсадлари ҳужжатли мерос аҳамияти бўйича глобал хабардорликни ошириш

уни сақлаш ва рақамлаштириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни кучайтириш, давлатлар ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, ЮНЕСКОнинг "Жаҳон хотираси" дастури доирасидаги фаолиятни кенгайтиришдан иборат.

Ташаббусни ЮНЕСКОга аъзо 65 та давлат ҳаммуаллиф сифатида қўллаб-қувватлаган ва унинг ўз вақтида илгари сурилгани ҳамда амалий аҳамияти юқори эканини таъкидлаган.

Мутахассислар қайд этишича, ҳужжатли мерос нафақат маданий бойлик, балки тарихий хотирани сақлаш, миллий ўзликни англаш ва давлатчиликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

ЮНЕСКО тартибига кўра, мазкур халқаро кунни расман эълон қилиш масаласи 2027 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Бош конференциянинг 44-сессиясида кўриб чиқилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...