Загрузка
Загрузка
Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган шахс давлатга 111 миллиард сўм зарар етказди
Ҳодисалар

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган шахс давлатга 111 миллиард сўм зарар етказди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида археологик ёдгорлик ҳудудида ноқонуний равишда олтин қазиб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 40 ёшли фуқаро Навбаҳор туманидаги "Сармишсой" дараси ҳудудидан қарийб 6 гектар ер майдонини аукцион орқали қўлга киритган. Бироқ мазкур ҳудуд давлат муҳофазасидаги археология ёдгорлиги бўлишига қарамай, у ерда ноқонуний равишда олтин сақловчи маданли тошларни қазиб олиш ишларини йўлга қўйган.

Тергов маълумотларига кўра, фуқаро ноқонуний фаолиятни тизимли равишда ташкил этган: 19 нафар ишчи жалб қилиниб, қўлбола усулда "тилла цехи" ташкил этилган.

Шу сабабли у ерда топилган 6 килограмм олтин кукуни ва 1,4 килограмм кимёвий моддалар мусодара қилинган. Олтин эритиш ускуналари ва махсус жиҳозлар аниқланган

4 та юк машинаси ва 4 та юклагич техникаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракатлар натижасида давлат манфаатларига ҳамда маданий мерос объектига 111 миллиард 489 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 196-прим 2-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...